Роман Скляр Астанадаги Миллий спорт университети қурилишини кўздан кечирди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Астана шаҳрида қурилаётган Миллий спорт университетини кўздан кечирди. Иншоот қурилишини жорий йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат маълум қилди.

Иншоот спорт соҳасидаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири саналади ва кўп функцияли мажмуа бўлади. Делегация таркибида Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, шунингдек, қурилиш компанияси вакиллари бор эди.
Таълим муассасаси қурилиши Давлат раҳбарининг спорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, объектнинг бир қисми фойдаланишга топширилди. Биринчи босқичда коллежнинг ўқув биноси, 500 ўринли ётоқхона, трибуналар остидаги хоналар, ёпиқ енгил атлетика аренаси, сузиш ҳавзаси ва кўп функцияли мажмуа қурилиши кўзда тутилган.

Иккинчи босқич доирасида илмий-тадқиқот марказига эга университет биноси, 1000 ўринли ётоқхона, тиббиёт-соғломлаштириш пункти, ўқитувчилар учун турар жой биноси, стадион фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари жорий йил охиригача якунланиши кутилмоқда.


Текширув якунлари бўйича Бош вазир ўринбосари спорт иншоотига муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва таъминот линияларини қуриш бўйича тегишли топшириқлар берди.