19:25, 10 Апрель 2024 | GMT +5
Рим Папаси Қозоғистонда сув тошқинларидан жабрланганлар учун дуо қилишга чақирди
ASTANА. Кazinform - Рим Папаси Франциск ўзининг умумий ауденцияси чоғида Марказий Осиё давлатларининг кўплаб ҳудудларини қамраб олган ва минглаб одамларни эвакуация қилишга мажбур қилган Қозоғистондаги йирик сув тошқинларидан жабрланганлар учун дуо қилишга чақирди.

Шу билан бирга, Рим Папаси Украина ва Мьянмадаги можаролардан жабр кўрганлар учун дуо қилишни сўради.
“Айни вақтда мен Қозоғистон халқига маънавий яқинлигимни билдирмоқчиман”, - деди Рим Папаси Франциск инглиз диндорларини расмий қабул қилиш пайтида.
Унинг эслатишича, у Қозоғистонга 2022 йил сентябрь ойида борган, ҳозирда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқинлапри рўй бермоқда.
“Барчани ушбу табиий офатдан жабрланганлар учун дуо қилишга чақираман”, - деди у.