RES 2026 саммити: бир нечта давлат раҳбарлари Астанага етиб келишди
ASTANА. Кazinform – Бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари пойтахтда бўлиб ўтадиган RES 2026 халқаро экологик саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга етиб келишди, деб хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов ва Грузия Президенти Михаил Кавелашвили иштирок этади. Саммит 22-24 апрель кунлари бўлиб ўтади.

– Расмий маълумотларга кўра, RES 2026 халқаро экологик саммити доирасида давлатлар ўртасида экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинади, - дейилади хабарда.

Кенг кўламли тадбир давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва “яшил” технологияларни ривожлантириш кун тартибига қўйилади.
Таъкидлаш жоизки, саммит доирасида RES 2026 EXPO кўргазмаси ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигидаги Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, тўртта давлат раҳбари Астана шаҳрига экологик саммитга келганлиги ҳақида хабар берган эдик.