21:10, 05 Июнь 2024 | GMT +5
Рамзан Қодировнинг жияни Чеченистон транспорт вазири этиб тайинланди
ASTANА. Кazinform - Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни Адам Черхигов ҳудуд транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланди.

“Рамзан Черхигов ўрнига Адам Черхигов Чеченистон Республикаси транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланди. Бунгача Адам Чеченистон Республикаси ҳукумати қошидаги Мактабгача таълим қўмитаси раиси лавозимида ишлаган”, — деди Рамзан Қодиров Telegram-каналида.
Шунингдек, ЧР Ҳукумати ҳузуридаги Мактабгача таълим қўмитасини ЧР Таълим ва фан вазирлиги таркибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Адам Черхиговнинг отаси - Рамзан Қодировнинг опаси Зарганнинг турмуш ўртоғи.