Рақамли Қозоғистон: 152 минг одам бола парвариши учун нафақани SMS орқали расмийлаштирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йил бошидан буён туғруқ ва болага ғамхўрлик қилиш учун белгиланадиган нафақани 150 мингдан ортиқ фуқаро SMS орқали расмийлаштирди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси маълумотларига кўра, бу 2021 йилга нисбатан икки баробар кўпдир.

Ижтимоий соҳада энг кўп сўраладиган давлат хизматларидан бири бу бола туғилиши ва уни парвариш қилиш учун тўланадиган нафақаларни расмийлаштиришдир. Бола туғилгандан сўнг, онага нафақа олиш учун ариза бериш тўғрисида SMS-хабар келади. Ушбу хабарга ижобий жавоб бериш ва нафақа тўланадиган банкнинг ҳисоб рақамини кўрсатиш керак. Келгусида бола туғилиши ва бир ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун нафақалар проактив тарзда расмийлаштирилади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз мобил фуқаролар базасида рўйхатдан ўтишингиз керак.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг беш ойида туғилганлик ва бола парвариши учун 152 миллион 298 минг дона нафақа тайинланди, бу 2021 йилга нисбатан (66 миллион 894 минг дона) 2,2 баробар кўпдир.

Шуни таъкидлаш керакки, туғруқ учун нафақа миқдори болалар сонига боғлиқ. Биринчи, иккинчи ва учинчи фарзанд туғилганида - 120 840 тенге ёрдам пули берилади, кейингилари учун эса - 200 340 тенге.

Ишсиз аёлларга бир ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа миқдори:

Биринчи бола учун - 18 317 тенге;

Иккинчи бола учун - 21 656 тенге;

Учинчи фарзанд учун - 24 963 тенге;

Тўртинчи ва ундан кўп бола учун - 28 302 тенге.

Сўнгги хабарлар
telegram