Рақамлаштириш комиссияси: Қозоғистонда бу йил пилот режимида 5 хил нафақа тайинланади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ҚР Президенти ҳузуридаги Рақамлаштириш бўйича комиссия йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Кazinfoprm Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Smart Data Ukimet давлат платформасини ривожлантириш доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини фаол белгилаш мақсадида «Оилавий рақамли харита» ахборот тизими ишлаб чиқилганини маълум қилди.


Тизимда мамлакатнинг барча фуқаролари иқтисодий, ижтимоий ва уй-жой шароитлари, саломатлик кўрсаткичлари ва таълим даражасига кўра 5,9 миллион оилага бўлинган. Ушбу маълумотлар асосида зарурий қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланиб, сўнгра фуқароларга уларнинг қабул қилинганлиги ҳақида SMS хабар юборилади.

Шундай қилиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 5 турдаги нафақалар пилот режимида тайинланади: бола туғилиши ва уни парвариш қилиш учун нафақа, ногирон болани парваришлаш, ишсизлик ва ногиронлик бўйича нафақалар. Йил охиригача яна 5 та хизмат: боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий тўлов, кўп болали оналар учун нафақа, манзилли ижтимоий ёрдам, Кумуш ёки Олтин алқа(медалб маъносида) билан тақдирланганларга нафақа, шунингдек, пенсия тўловлари қўшилиши режалаштирилган.

Бош вазир амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлаб, маълумотларни самарали таҳлил қилиш ва аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича ягона платформа асосида давлат органлари ва квазидавлат компаниялари ахборот тизимларини интеграциялашувини фаоллаштириш бўйича топшириқлар берди.


Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, идоравий ва тиббиёт ташкилотларининг барча ахборот тизимларини бирлаштирган электрон соғлиқни сақлаш электрон архитектурасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу фуқароларнинг миллий электрон саломатлик паспортини тўлиқ шакллантиришга, ҳар бир аниқ шахснинг эҳтиёжларига йўналтирилган тиббий ёрдам сифати ва мавжудлигини оширишга, шунингдек, беморларнинг умумий саломатлик ҳолатини доимий мониторинг қилишга ўтишга хизмат қилади.

Учрашувда бешинчи авлод 5G/IМТ мобил алоқа стандартини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Яқин келажакда тегишли радиочастоталарни ажратиш бўйича очиқ аукцион ўтказилади. Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълумотларига кўра, рақобат шароитларини таъминлаш мақсадида унда 100 га яқин компания иштирок этиши мумкин.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар