«QazVac» ни ўрганаётган ЖССТ вакиллари Қозоғистонга келишади

ASTANА. Кazinform - Апрел ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус миссияси Қозоғистонга ташриф буюради ва «QazVac» ни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ текширувлар ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният вазирликнинг якуний ҳайъат йиғилишидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Ҳозирда Қозоғистон вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда. Ўтган йили ушбу ЖССТ вакиллари, мутахассислари ва экспертлари бизнинг турли ҳужжатларимизни онлайн тарзда сўрашган ва текширишган. Энди бу йил ўша ташкилотдан махсус миссия келиб, вакцинамиз қандай ишлаб чиқарилаётгани, заводимиз халқаро стандартларга жавоб берадими, жаҳон аҳли фойдаланишига мосми ёки йўқлигини текширади»

, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу ишлар бир неча босқичда амалга оширилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар