Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирида иштирок этиш учун 92 давлатдан 519 нафар спортчи рўйхатдан ўтган

ASTANA. Kazinform – 10-12 май кунлари Астанада бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Qazaqstan Barysy Grand Slam мусобақасида иштирок этувчи спортчилар номи маълум бўлди.

Qazaqstan Barysy Grand Slam
Фото: Астана шаҳар ҳокимияти

Дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Астанага 3 та олимпиада ва 13 та жаҳон чемпиони келяпти. Париж Олимпиадасига очко берувчи ушбу мусобақада 92 давлатдан 519 нафар спортчи рўйхатдан ўтгани аниқланди.

Халқаро дзюдо федерацияси тақвимига Qazaqstan Barysy Grand Slam номи билан киритилган мусобақа иштирокчилари орасида дзюдо спортининг ёрқин юлдузи, уч карра Олимпия чемпиони, 12 карра жаҳон чемпиони Тедди Ринер (Франция), Олимпия ўйинлари ғолиблари ва медаль соҳиблари Акира Соне (Япония), Рафаэля Сильва (Бразилия), Баул Ан (Жанубий Корея), жаҳон чемпиони ва медаль соҳиблари Криста Дегучи (Канада), Тсогтбаатар Цендочшир (Мўғулистон), Жорж Фонсека (Португалия), Ван Т Енд Ноэл (Нидерландия), Валид Кьяр (Франция), Тацуру Саито (Япония), Grand Slam ғолиблари орасида Достон Рўзиев (Ўзбекистон), Элиос Манци (Италия), Барух Шмаилов (Исроил), Кубаничбек Айбекуулу (Қирғизистон) бор.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳар бир вазн тоифасида кўпи билан 4 нафардан спортчини қабул қилиш ҳуқуқига эга. Жақсилиқ Ушкемпиров саройида бўлиб ўтаётган жаҳон мусобақасида Қозоғистондан икки карра Олимпия ўйинлари совриндори Елдос Сметов, Grand Slam чемпиони Мағжан Шамшадин, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Ғусман Қирғизбаев ва Гран-при совриндори Ғалия Тинбаева мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Ушбу мусобақа натижасида, IJF қоидаларига кўра, Жаҳон ва Олимпия ўйинлари рейтингидаги очколар мусобақа ғолиблари ва иккинчи ўринларини эгаллаган спортчилар ўртасида тақсимланади. Жумладан, биринчи ўрин учун 1000 балл, иккинчи ўрин учун 700 балл, учинчи ўрин учун 500 балл берилади.

Турнир 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан Grand Slam туркумига кирувчи сўнгги лицензияланган мусобақа бўлади.

Сўнгги хабарлар