Путинцева, Данилина ва Жуқаев халқаро турнирларни муваффақиятли бошлашди

None
Фото: ktf.kz
HAMBURG. Kazinform – Юлия Путинцева Гамбургдаги WТА 250 турнирининг иккинчи босқичига чиқди. Қозоғистонлик биринчи даврада франциялик Эльза Жакмосони 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Худди шу турнирда, Гамбургда Анна Данилина жуфтликлар баҳсида чорак финалга чиқди. Қозоғистонлик теннисчи россиялик Александра Панова билан бирагликда Нурия Бранкаччо (Италия)/Деспина Папамихаил (Греция) жуфтлигини 6:0, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бейбит Жуқаев Салинасда (Эквадор) «Челленжер»да ғалаба қозонди. Қозоғистонлик биринчи даврада бразилиялик Педро Боскардин Диасни икки сетда мағлуб этди - 6:3, 6:4.


Сўнгги хабарлар