Путин Тоқаев билан учрашувда икки мамлакатнинг стратегик ҳамкорлигини юқори баҳолади
ASTANА. Кazinform — Владимир Путин икки мамлакат халқаро майдонда ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол алоқалар ўрнатганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Бу йил Россия КХШТга, Қозоғистон эса ЕОИИга раислик қилади. Владимир Путин шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги тарихий алоқалар ҳақида ҳам гапирди.
— Биламан, Сиз бугун госпиталга махсус ташриф буюргансиз. Омск Сиз учун оддий Россия шаҳри эмас. Отангиз 1945 йил қишида оғир жароҳат олганидан кейин бу ерда даволанган. Биз Улуғ Ватан урушини ва халқимизнинг нацизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини доимо эслаймиз. Қасим-Жомарт Кемелович, сиз билан учрашганимиздан хурсандмиз, — деди Россия Президенти.
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини, жумладан, энергетика, транспорт ва логистика, космик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни батафсил муҳокама қилишди. Бундан ташқари, президентлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.