Профессионал бокс: Жанибек Алимханули рақибини нокаут билан мағлуб этди

ASTANA. Kazinform — Ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханули (16-0, 11КО) Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган «Battle of the Brave» бокс мусобақасининг асосий жангида иштирок этди.

Жәнібек Әлімханұлы
Фото: Нұрғали Жұмағазы

 

12 раундга мўлжалланган жангда Жанибек франциялик Анауэль Нгамиссинге (14-0, 9 КО) билан жанг ўтказди.

Биринчи раунднинг сўнгги сониясида қозоғистонлик боксчи рақибига тўғридан-тўғри зарба бериб, уни нокаутга учратди.

боксшы
Фото: Нұрғали Жұмағазы

Шундан сўнг боксчи рингда эркин ҳаракат қилди ва ўзига хос услубда боксга чиқди. Жанибек ҳар раундда ҳужумни кучайтириб, рақибига аниқ зарбалар бериб борди.

Жәнібек Әлімханұлы
Фото: Нұрғали Жұмағазы

Бешинчи раундда франциялик боксчи Жанибекнинг оғир зарбасидан орқага йиқилди. Ҳакам ҳисобни очди ва жангни муддатидан аввал якунлади.

боксшы
Фото: Нұрғали Жұмағазы

Шу тариқа, Жанибек Алимханули ўзининг профессионал фаолиятидаги 17-марта ғалаба қозонди ва қўш чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жангдан сўнг Жанибек барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди.

 

Сўнгги хабарлар