Президентнинг Олимпиада медали совриндорлари билан учрашуви кейинга қолдирилди - спортчиларда COVID аниқланди
ASTANA. Kazinform - 15 август куни ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Париж Олимпиадаси ғолиблари ва медаль совриндорлари билан учрашиши режалаштирилган эди. Бироқ бу тадбир кейинга қолдирилди. Бу ҳақда ҚР Президенти маслаҳатчиси - Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
Zakon.kz хабарига кўра, Б. Уали Президентнинг Париж Олимпиадаси ғолиблари ва медаль совриндорлари билан учрашуви нега кейинга қолдирилганини тушунтирди.
“Хабарларингиз бор, куни кеча Президент Париж Олимпиадаси совриндорлари ва мураббийларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Қасим-Жомарт Кемелули бугун терма жамоа азолари билан учрашишни режалаштирганди. Афсуски, спортчилар ва мураббийларнинг ярмида коронавирус аниқланган. Шунинг учун йиғилиш қолдирилди. Спортчилар ва мураббийларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз”, - деди ҚР Президенти маслаҳатчиси – Президент матбуот котиби.
Унинг таъкидлашича, Давлат раҳбари Олимпия ўйинлари совриндорларини албатта қабул қилади. Йиғилиш август ойининг охирида Ақордада ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида эришган юксак спорт ютуқлари учун Қозоғистон терма жамоасининг бир гуруҳ спортчи ва мураббийларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.