Президентнинг Мюнхенга иш ташрифига видеошарҳ
Президент матбуот котиби Берик Уалининг маълум қилишича, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мюнхенга иш ташрифи биринчи куни самарали бўлган.
«Давлат раҳбари бирқатор икки томонлама учрашувлар ўтказиб, Хавфсизлик бўйича 56-чи Мюнхен конференцияси очилиш маросимида иштирок этди», - дея маълум қилди Берик Уали.
Ташриф доирасида Президент Мюнхен хавфсизлик конференцияси панель дискуссияларида иштирок этади.
Қозоғистон Президенти бирқанча давлатлар раҳбарлари билан, халқаро ташкилотлар, Германиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан, шунингдек, академик гуруҳлар вакиллари билан бирқатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари Германия компанияларига Қозоғистоннинг инвестиция салоҳиятлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ҚР Президенти Мюнхенда Германиянинг етакчи компаниялари имкониятлари билан ҳам танишиб чиқди.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мюнхен шаҳрида «BayWa AG» компанияси бошқарма раиси Клаус Лутц билан учрашди.