Президент Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоевани қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Суҳбат чоғида Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

 Президент Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоевани қабул қилди
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Танзила Норбоевага илтифот кўрсатиб, унинг Астанага ташрифи Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик беқиёс ривожланаётганини тасдиғи эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

– Ташрифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Биз қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Биз буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашда жуда муҳим омил, деб биламиз. Икки давлат интеграцияси қанчалик яқин ва муваффақиятли бўлса, бутун минтақада вазият шунчалик тинч бўлади. Ташрифингиз парламентлараро алоқаларни кенгайтиришда чинакам муҳим ўрин тутади, – деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қостанай вилояти ҳокимии Қумар Ақсақаловни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар