09:35, 28 Февраль 2020 | GMT +6
Президент Ҳукуматга коронавирусга қарши атрофлича чора кўришни буюрди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирусга қарши атрофлича чора кўришга топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform.
«Коронавируснинг бутун дунёга тарқалиши ўта хавфли. Ҳукуматга фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида давлат муассасалари ва хўжалик объектларининг фаолиятига нуқсон келтирмайдиган атрофлича чоралар кўришга топшириқ бердим», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter саҳифасида.