13:38, 04 Февраль 2020 | GMT +6
Президент Ҳукуматга иқтисодиёт барқарор ўсишини таъминлашга топшириқ берди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.
Учрашувда коронавирус тарқалиши туфайли жаҳон бозорида шаклланаётган ўзгача вазиятда Қозоғистон иқтисодиётининг жорий ҳолати ва уни барқарор ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Қозоғистон Президенти Ҳукуматга миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, пухта режали ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли эҳтиёжларини ўташ учун тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.