Президент Туркий давлатлар ташкилоти Рақамли инновациялар марказини ташкил этишни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон - ўз олдига тўлиқ рақамли давлатга айланишни стратегик мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг XII Cаммитидаги нутқи чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Международный центр искусственного интеллекта Alem.Aі
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари рақамлаштириш ва сунъий интеллект муҳимлигини такидлади.

"Сунъий интеллектни кенг жорий этишни таъминлаш учун малакали кадрлар тайёрлашни бошладик. Йил бошидан буён 400 мингдан ортиқ талаба ихтисослаштирилган ўқув курсларини тамомлади. Бундан ташқари, биз сунъий интеллект бўйича мутахассислар тайёрлайдиган биринчи тадқиқот университетини очишни режалаштиряпмиз. Қозоғистон туркий мамлакатлардан ушбу муассасада ўқиш истагида бўлган ёшлар учун махсус грантлар ажратишга тайёр", - деди у.

Давлат раҳбари Ташкилот доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган қатор ташаббусларни илгари сурди.

“Яқинда Астанада Alem.Aі халқаро сунъий интеллект маркази очилди. Мен шу асосда стартапларни қўллаб-қувватлаш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, сунъий интеллект соҳасида тажриба алмашиш ва венчур капиталини жалб этиш имконини берувчи Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамли инновациялар марказини яратишни таклиф қиламан. Шу боис келгуси йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган ташкилотнинг норасмий саммитини “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусига бағишлашни таклиф қиламан. Биз ушбу учрашув олдидан малакали экспертлар иштирокида халқаро конференция ташкил этишга тайёрмиз”, — дея таклиф қилди Президент.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг XII саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга борди.

Сўнгги хабарлар