Президент таълим вазирига ўқитувчилар мақомини ошириш юзасидан қатор топшириқлар берди
Қасим-Жомарт Тоқаевга Мурожаатномада берилган вазифалар ижроси, вазирликнинг таълим ва фан тизимини такомиллаштиришга қаратилган ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.
Президентга хусусий боғчаларнинг болалар ҳуқуқлари бузилишини камайтириш бўйича маъсулиятини ошириш, мактаб ўқув дастурлари ва дарсликларини ишлаб чиқишда янгича ёндашувларни қўллаш тавсия этилди.
Асхат Аймағамбетовнинг айтишича, Президентнинг Мурожаатномада берган топшириғи доирасида «Фан тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Айни пайтда тарих, қозоқ тили, фалсафа, археология, математика, шарқшунослик ва бошқа соҳаларда илмий изланишлар олиб бораётган 4 мингдан ортиқ олимлар мунтазам маош олади. Илмий лойиҳаларни молиялаштириш муддати аввалги 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида докторантурадан кейинги таълимга минглаб грантлар ажратилди. Махсус мусобақалар бошланди. Бунинг доирасида 2 мингдан ортиқ ёш олимларга 17 миллиард тенге грант ажратилди. Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғи билан олимлар салоҳиятини ошириш чоралари кўрилди. Ҳар йили 500 нафар маҳаллий мутахассис республика бюджети ҳисобидан жаҳоннинг етакчи илмий марказларида амалиёт ўтамоқда.
Президент вазирнинг ҳисоботини тинглаб, мактаб таълими сифатини ошириш, ўқитувчилар мақомини ошириш бўйича аниқ мақсадли ишларни янада кучайтириш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, Президент олий таълим муассасалари фаолиятини лицензиялашни такомиллаштириш, фундаментал тадқиқотлар олиб бораётган муассасаларни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайди.