Президент State Power Investment Corporation бошқаруви раиси Цянь Чжиминни қабул қилди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ХIAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев State Power Investment Corporation бошқаруви раиси Цянь Чжиминни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойнинг йирик энергетика компанияларидан бири бўлган State Power Investment Corporation Қозоғистоннинг яшил энергия соҳасидаги лойиҳаларига фаол сармоя киритади.

photo

Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг Жамбил вилоятида қуввати 1 ГВт бўлган йирик шамол электр станциясини қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Президентга State Power Investment Corporationнинг Қозоғистонда шамол электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш нияти ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, Цянь Чжиминь унинг компанияси ижтимоий масъулият доирасида Қозоғистон жанубида қуввати 200 Гкалгача бўлган иссиқлик станциясини қуришни режалаштираётганини айтди.

Бундан ташқари, учрашувда State Power Investment Corporationнинг катта технологик ва илмий тадқиқот тажрибаси инобатга олиниб, «яшил» водород ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram