Президент Сбербанк бошқаруви раиси Герман Грефни қабул қилди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Сбербанк бошқаруви раиси Герман Грефни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
— Учрашувда банк секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, минтақа мамлакатлари иқтисодиётига ҳозирги геосиёсий вазиятнинг таъсири, шунингдек, молия секторида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбекни қабул қилди.