Президент “Родина” қишлоғидаги сут заводида бўлди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари саноатлаштириш дастури доирасида ишга туширилган объектнинг ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.
Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган ва илғор Европа технологиялари асосида ишлаётган корхонада кунига 50 тонна сут ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, бир неча турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозир бу ерда 36 киши меҳнат қилмоқда.
Президент завод ишчилари билан суҳбатда “Родина” агрофирмаси намунали фермер хўжалиги эканлигини таъкидлаб, уларни тизимли ишларни давом эттиришга чақирди.
Ақмола вилоятида жами 15 та сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, вилоятда 7 та товар сут фермаси барпо этилмоқда. Бу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 13,3 миллиард тенге йўналтирилди.