Президент раислигида Қозоғистон Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши 10 июл куни соат 11:00 да видеоалоқа орқали бўлиб ўтади.

Президент раислигида Қозоғистон Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилади

Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Fasebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Йиғилишда мамлакатнинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти сарҳисоб қилинади. Шунингдек, давлат раҳбари пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилайди «, - деди матбуот котиби.