Президент «PetrolValves Kazakhstan» МЧЖ фаолияти билан танишди

None
ОRAL. Кazinform – Давлат раҳбари Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи доирасида Ақсай шаҳридаги «PetrolValves Kazakhstan» МЧЖ ишлаб чиқариш цехига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Италиянинг «PetrolValves S.p.A» ва Қозоғистоннинг «Merlion Development Group» МЧЖ қўшма корхонаси нефть, газ ва энергетика саноатида қўлланиладиган юқори технологияли арматура ва клапанларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан шуғулланади. Бу Қозоғистондаги юқори технологияли клапанлар ишлаб чиқарадиган ва хизмат кўрсатадиган ягона ишлаб чиқариш корхонасидир.

photo

Компания директори Динар Ҳамиевнинг айтишича, «PetrolValves Kazakhstan» дастлабки босқичда йилига 500 та клапан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ушбу марказ италиялик ҳамкорнинг патентланган Valve New Life дастурига мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмасдан маҳаллий нефть ва газ корхоналарига хизмат кўрсатади.

photo

Келгусида компания Америка нефть институтининг API 6D сертификатини олишни ва айрим бутловчи қисмларни мамлакатда ишлаб чиқаришни, шу орқали 2024 йилга келиб маҳсулотнинг маҳаллий таркибини 75 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа нефть ва газ соҳасида «IMB Центр» халқаро машина йиғишни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳага 3 миллиард тенге сармоя киритилди. Айни пайтда корхонада 43 киши меҳнат қилмоқда. Улардан 37 нафари маҳаллий аҳолидир.


photo

photo


photo


Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram