Президент PepsiCo фонди директорлар кенгаши раиси Стивен Кехони қабул қилди
АSTANА. Кazinform — Учрашувда PepsiCoнинг Қозоғистондаги сармоявий лойиҳасининг бориши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Дунёга машҳур бренд Алмати вилоятида снэклар ишлаб чиқарувчи завод қуришни бошлади. Инвестициялар ҳажми 368 миллион долларни ташкил этади.
— Президент лойиҳадан кутилаётган иқтисодий самараларга эътибор қаратди. Корхона 900 га яқин доимий иш ўрни яратишдан ташқари, маҳаллий шароитда картошка етиштириш ниятида, — дейилади хабарда.
Стивен Кехонинг сўзларига кўра, бугунги кунда дастурга Павлодар, Ақмола, Қарағанди, Алмати ва Жетису вилоятларидан 15 га яқин фермер хўжалиги қўшилган. Бундан ташқари, хомашё сақлаш базасини кенгайтириш, картошка ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга илмий ёндашувни қўллаш режалаштирилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев PepsiCoнинг барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдириб, Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар ишлаб чиқаришни ўз вақтида йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Смитсон институтига АҚШда қозоқ маданиятини тарғиб қилаётгани учун миннатдорчилик билдирди.