Президент олимларни тақдирлади ва уларга квартираларнинг калитларини топширди
ASTANA. Kazinform — Касбий байрам арафасида Президент фан соҳасида катта ютуқларга эришган ва олий таълим ривожига катта ҳисса қўшган олимларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Қозоғистон Республикаси Президентининг давлат мукофотларини топшириш тўғрисидаги фармонида бир гуруҳ олимлар “Парасат” ордени, «Құрмет» ордени, «Ерен еңбегі үшін» медали ва «Қазақстанның еңбек сіңірген қайраткері» фахрий унвони билан тақдирлангани айтилган.


Шунингдек, Давлат раҳбари бир гуруҳ ёш олимларга квартира калитларини тантанали равишда топширди.

Тақдирлаш маросимида Жангир хон номидаги Ғарбий Қозоғистон аграр-техника университети лаборатория мудири Сарсенбек Монтаев, Генетика ва физиология институти профессори Анастасия Перфильева ва Ядро физикаси институти Астана филиалининг катта илмий ходими Алишер Мутали сўзга чиқди.


