Президент мамлакат қонунчилигини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни тақдирлади
ASTANА. Кazinform - Президент Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва мамлакат қонунчилигини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари "Маъмурий адолат ва унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги роли" халқаро форумида нутқ сўзлади.
У давлат ва жамият яхлитлигини мустаҳкамлаш Қозоғистон учун энг муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.