Президент ҚР Миллий Олимпия қўмитасини ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклади

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
None
Фото: facebook.com/olympickaz

Каzinform табрик матнининг тўлиқ версиясини ўқувчи эътиборига ҳавола этади.

***

Ҳурматли Миллий Олимпия қўмитаси жамоаси!

Барчангизни Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу мамлакатда алоҳида ўринга эга бўлган ташкилотдир.

Сизлар Олимпия қадриятларини улуғлайсиз, навқирон авлодни спортга яқинлаштириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаяпсиз. Бунинг самарасида жамоаларимиз кўплаб йирик мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Улар Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва Осиё чемпионатларидан мамлакат саватчасига юзлаб медалларни тақдим этишди. Спортчиларимиз номи жаҳон спорти йилномаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди.

Мамлакатимиз қишки Осиё ўйинлари, Жаҳон Универсиадаси, жаҳон ва қитъа чемпионатларини юқори савияда ўтказиб, жаҳон жамоатчилигининг муносиб баҳосини олди.

Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга давлатимиз доимо эътибор қаратиб келмоқда. Халқаро Олимпия қўмитаси ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этамиз.

Кўк байроғимиз ҳамиша юксакларда ҳилпираб, шаънимиз баланд бўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!


Сўнгги хабарлар