Президент Қозоғистоннинг Украинадаги Элчисига бирқатор топшириқлар берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Украинадаги Элчиси лавозимига тайинланган Дархан Калетаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президент Қозоғистоннинг Украинадаги Элчисига бирқатор топшириқлар берди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқаларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни жонлантириш, IT технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида Қасим-Жомарт Тоқаев Дархан Калетаевга бирқатор аниқ топшириқлар берди.