Президент Конституцияни қабул қилишга бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияни қабул қилишга бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

— Акордада бўлиб ўтган тадбирда Бош вазир Олжас Бектенов, Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Президент Администрацияси раҳбари Айбек Дадебай, Ҳукумат аъзолари, марказий давлат органлари раҳбарлари, вилоятлар, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари ҳокимлари, шунингдек, Конституциявий комиссия ва Умуммиллий коалиция аъзолари иштирок этишди, — дейилади хабарда.

тантанали йиғилиш
Фото: Ақорда

Фахрий қоровул Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини тантанали равишда тақдим этгандан сўнг, давлат мадҳияси янгради.

фахрий қоровул
Фото: Ақорда
фахрий қоровул
Фото: Ақорда

Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров янги Конституция лойиҳаси бўйича республика референдуми натижаларини эълон қилди.

Абдиров
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Марказий референдум комиссияси янги Конституцияни қабул қилинган деб тан олди.

Сўнгги хабарлар