10:14, 31 Январь 2020 | GMT +6
Президент «Қазатомпром» раҳбари Ғалимжан Пирматовни қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти «Қазатомпром» МАК» АЖ бошқарма раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.
Учрашувда Ғалимжан Пирматов Давлат раҳбарига уран қазиб олувчи компаниянинг 2019 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ва уни ривожлантиришга мўлжалланган режалари ҳақида маълумот берди.
«Қазатомпром» Миллий атом компанияси» акциодорлик жамияти бошқарма раиси коллектив бошқарув, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари компания фаолиятининг устувор йўналишлари эканлигини айтиб ўтди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга компания ишлаб чиқариш ва молиявий мақсадларни самарали амалга ошириш натижасида уран сотиш бўйича қаторасига иккинчи йил жаҳонда етакчи ўринда бораётганлиги ҳақида маълумот берилди.