Президент қатарлик ишбилармонларни Астанадаги форумга таклиф қилди
DOHА. Kazinform - Қозоғистон-Қатар сармоявий давра суҳбатида Қозоғистон Президенти тиббиёт, фармацевтика ва биотехнология соҳаларидаги алоқаларни икки давлат ҳамкорлигининг яна бир муҳим йўналиши сифатида алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро молия маркази Қатар Марказий банки, Қатар молия маркази ва Қатар фонд биржаси билан мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, агар АХММда Қозоғистон-Қатар тўғридан-тўғри инвестиция фонди ташкил этилса, бу қўшма корхоналарни молиялаштириш учун майдон бўлади.
Давлат раҳбари ўз нутқини якунлар экан, қатарлик ишбилармонларни жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Астана халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Давра суҳбатида Қатар Савдо ва саноат вазири Шайх Муҳаммад бин Ҳамад бин Қосим Ол Тани, Қатар бизнес уюшмаси раиси Шайх Файсал бин Қосим Ол Тани, Қатар Савдо-саноат палатаси раиси Шайх Халифа бин Жассим бин Муҳаммад Ал Тани, Nebras Power компанияси бош директори Холид Муҳаммад Жоло, Hassad Food компанияси раҳбари Али Ҳилол Ал Кувари, Qatar Free Zone раҳбари Шайх Муҳаммад бин Ҳамад Ол Тани ва бошқалар сўзга чиқди.
Давра суҳбати якунлари бўйича Қозоғистон ва Қатар ишбилармон гуруҳлари ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.