Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ОҲИЧК VI саммитидаги нутқи

ASTANA. Kazinform – Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити очилишида нутқ сoзлади. Борт №1 Telegram канали Президент нутқининг тўлиқ видеосини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

Олий даражадаги учрашув ОҲИЧК чақириш ташаббусининг 30 йиллигига тўғри келди ва унга Қозоғистон раислик қилмоқда.

Саммит доирасида Қувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо бўлди. «Кенгашга 1999 йилда 15 та давлат аъзо бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етди. Бу, аслида, Осиё давлатлари, бутун жаҳон ҳамжамияти олдида форумнинг нуфузи ошганидан далолатдир. Биз Қувайтни Кенгашга аъзо бўлиб, сафимизга қўшилганидан жуда хурсандмиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, Давлат раҳбари жорий йилда Астана шаҳрида ОҲИЧК Ишбилармонлар кенгаши ва бизнес форуми, ОҲИЧК Ёшлар кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтганини айтди.

«Бугун ОҲИЧК жамғармаси ташкил этилади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев. Президентнинг таъкидлашича, мазкур жамғарманинг мақсади – ОҲИЧК лойиҳаларни танлаш ва уларни амалга ошириш учун ихтиёрий маблағларни йиғишнинг махсус механизмини яратади.


Сўнгги хабарлар