Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзинпинга табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзинпинга табрик телеграммаси йўллади

«Бу ғалаба, шубҳасиз, ватандошларингиз сизни кенг қўллаб-қувватлаётгани, Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий пойдеворини мустаҳкамлаш, фуқаролари фаровонлигини ошириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга қаратилган оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсатингиздан далолатдир.

Сизнинг раҳбарлигингиз остида мамлакатингиз бугунгидан ҳам юксак марраларни забт этишини чин дилдан тилайман», — дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани хабар қилинганди.

Фото: akorda.kz