Президент: Глобал хавфсизлик архитектурасини қайта тиклаш устувор вазифа бўлиши керак
NEW YORK. Кazinform — Глобал хавфсизлик архитектурасини қайта тиклаш халқаро ҳамжамият учун устувор вазифа бўлиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясининг ялпи дебатида айтиб ўтди.

— Дунё ишонч, ошкоралик ва умумий масъулиятга асосланган янги консенсусга муҳтож. Масалан, Иккинчи жаҳон урушидан бери мавжуд бўлган Хартиядаги “душман давлат” қоидаси кўпчилик халқаро ҳамжамият томонидан эскирган деб ҳисобланади. Шундай экан, Низомни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилиш вақти келди. Бугун биз хавотирли вазиятнинг гувоҳи бўлмоқдамиз: қуролланишни чекловчи шартларга риоя қилинмаяпти, шу боис стратегик барқарорлик асослари парчалана бошлади. 2024 йилда ҳарбий техникага жаҳон харажатлари 2,7 триллион долларни ташкил қилди. Бу — рекорд кўрсаткич. Глобал зўравонликлардан кўрилган зарар эса 20 триллион долларга баҳоланмоқда. Шундай экан, жаҳон хавфсизлик архитектурасини тиклаш халқаро ҳамжамият учун энг устувор вазифа бўлиши керак, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Президент Қозоғистон ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидини кескин камайтириш, ядровий давлатлар ўртасида юқори даражадаги мулоқотни қайта тиклаш тарафдори эканини таъкидлаб, кўп томонлама ҳаракатларни жонлантиришга ҳаракат қилиш зарур, деб ҳисоблайди.
– Кенг маънода, урушқоқлик менталитетини йўқ қилиш бўйича комплекс ишларни бошлаш керак. Бу амалга ошириш мумкин. Асосийси, давлатлар тинчлик йўлида қанча пул сарфлаётганини диққат билан кузатиб бориш. Қозоғистон ядровий қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик бўйича янги мулоқотга тайёр. Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани мустаҳкамлаш ва Ядровий синовларни кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартномани амалга оширишга кўмаклашиш учун норасмий алмашинувларга эътибор қаратишимиз мумкин. Шунингдек, аввалроқ айтганимиз Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентликни ташкил этиш бўйича тавсиямизни амалга оширишга чақирамиз, – деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Президент БМТни модернизация қилишга қаратилган дадил ҳаракат Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишдан бошланиши кераклигини айтган эди.