Президент фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган ишчи йиғилишда Президент Админстрацияси, Хавфсизлик кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

йиғилиш
Фото: Ақорда

Йиғилишда "Қонун ва интизом" концепциясига мувофиқ мамлакатда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоат тартибини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Президент шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси устида ишлаган Конституциявий комиссия фаолияти натижалари ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари 2026 йил 15 мартда Давлат республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Сўнгги хабарлар