Президент Эрдоғанни сайловнинг биринчи босқичидаги ғалабаси билан табриклади

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Суҳбат чоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичидаги ғалабаси билан табриклади.

Президент Адолат ва тараққиёт партияси етакчилигидаги республика иттифоқи парламент сайловларида муваффақият қозонганини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Туркия президентлари икки қардош давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram