Президент давлат мукофотлари ва ҳарбий унвонларни топшириш маросимида нутқ сўзлади

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари – Қозоғистон Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев қўмондонлар ва аскарларни, тадбир иштирокчиларини Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

– Икки байрамнинг моҳияти - уйғун, ибрати - муштарак. Ушбу байрамларда мамлакатимизнинг қаҳрамонлик анъаналари кенг улуғланади. Биз шу кунларда халқимиз ҳимоячиси бўлган эркакларга ҳурмат бажо келтирамиз. Шунингдек, даҳшатли урушда Ватан учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар руҳига ҳам ҳурмат бажо келтирамиз. Қозоқлар қаҳрамон халқ, оқ найзанинг учи ва оқ билакнинг кучи билан чегараларини мустаҳкамлаган жасур миллатдир. Қаҳрамон аждодларимиз мамлакат тақдири хавф остида бўлганида битта байроқ остида тўпланишган. Улар бирдамлкни мустаҳкамладилар ва халқини душмандан ҳимоя қилдилар. Улар кенг даштни кўз қорачиғидай сақлаб, келажак авлодларга ишониб топширдилар. Бу ишончга содиқ бўлиш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Қозоғистоннинг бўлинмас халқи буни яхши тушунади. Наврўз байрамидаги конституциявий ислоҳот бунинг яққол исботидир. Сиёсий кампания давомида биз, аввало, ёш авлод олдидаги чуқур масъулиятни ҳис қилиб, тарихий танловимизни қилдик. Барчамиз, бир мамлакат сифатида, янги Конституцияни қабул қилдик. Бу миллат келажагига бевосита таъсир қилувчи жуда муҳим қарор, десак хато бўлмайди, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Конституция давлатчилик ва суверенитетнинг мустаҳкам кафолати эканлигини таъкидлади.

— Асосий ҳужжат халқимизнинг манфаатлари, мақсадлари, интилишлари ва ноёб қадриятларини акс эттиради. Янги Конституция суверенитет ва мустақилликни ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сақлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш ва уларнинг бирлигини мустаҳкамлаш қатъий тамойиллар сифатида белгилайди. Инсон капитали, таълим, фан ва инновацияларни ривожлантириш давлат фаолиятининг стратегик йўналиши сифатида белгиланди. Шундай қилиб, биз қонун ва интизом ҳукмронлик қиладиган ва ҳамма тенг имкониятларга эга бўлган адолатли, кучли ва маданиятли давлат яратиш йўлига чиқдик. Қозоғистоннинг юксак мақсади ва аниқ йўналиши бор. Агар биз ўзимизнинг бирдамлигимиз ва бирлигимизни сақлаб қолсак, бу мақсадга эришамиз, — деди Давлат раҳбари.