Президент Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиевани қабул қилди

Учрашувда Президент болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари Туркистонда бўлиб ўтган Миллий қурултойда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ бир қанча муҳим масалаларни кўтарганини эслатиб, оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш муҳимлигини, оилаларни қўллаб-қувватлаш марказларини очиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, қонун ҳужжатларига болалар хавфсизлиги учун жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартиришлар киритиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Президент болалар ўртасида зўравонлик, безорилик ҳолатлари ҳамон камаймаётганини таъкидлаб, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, манфаатдор давлат тузилмалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Учрашув сўнггида Президент болалар омбудсманı зиммасига юкланган вазифаларни муносиб даражада бажариши учун давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.