Президент банк ва молия бозорини тартибга солиш тўғрисидаги икки қонунни имзолади

АSTANА. Kazinform — Давлат раҳбари банк тизимига оид икки қонунни имзолади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикасидаги банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Қозоғистон Республикасининг Қонунини имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Шунингдек, Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш, алоқа ва банкротлик масалалари бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Қонунини имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 56 минг фуқаронинг 209,7 миллиард тенге қарзи кечирилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар