Президент БААнинг Сунъий интеллект бўйича давлат вазири билан учрашди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари БАА Сунъий интеллект бўйича давлат вазири ва Абу-Даби Соғлиқни сақлаш департаменти раиси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

учрашув
Фото: Ақорда

Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликларининг Сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва масофавий иш платформалари бўйича давлат вазири Умар Ал-Олама ва Абу-Даби Соғлиқни сақлаш департаменти раиси, G42 International Бош директори Мансур Иброҳим Ал-Мансурий билан учрашди.

— Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Амирликлар ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари БАА сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича жаҳонда етакчи эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли IТ-соҳасида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилганини таъкидлаб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ниятини билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизда сунъий интеллектга ихтисослашган ҳамда илмий тадқиқот ва ишланмаларга устувор аҳамият берадиган университет очиш режалари билан ўртоқлашди. Шу муносабат билан у дунёдаги биринчи IТ университетини яратган БАА тажрибасини ўрганиш долзарблигини таъкидлади, — дейилади хабарда.

Учрашувда Smart City қўшма лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда бу ишлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда. Президентнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқичга йўл очади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Digital Bridge 2025 халқаро технология форуми бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар