Президент Астана шаҳар ҳокимига қатор топшириқлар берди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Астана ҳокими Женис Қасимбекни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Акордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Қасим-Жомарт Тоқаевга пойтахтни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантириш бўйича маълумот берилди.

Президентга барча асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий динамика кузатилаётгани маълум қилинди. Жорий йилнинг 7 ойида инвестициялар ҳажми 9,2 фоизга ошиб, 678,5 миллиард тенгега етди. Йил охиригача умумий қиймати 87 миллиард тенге бўлган 25 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Унинг 15 лойиҳаси қайта ишлаш саноати соҳасида амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарига шаҳар ҳаётини таъминловчи объектлар қурилишининг бориши ҳақида маълумот берилди. Келгуси иситиш мавсумида газ иситиш шохобчалари ва 3-ИЭМ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Улар соатига 1100 Гкал иссиқлик беради. Бу пойтахтда иссиқлик энергиясига бўлган талабнинг ортиқча таъминланишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектлари (мактаблар, арзон уй-жойлар, тиббиёт пунктлари) барпо этиш, кўп йиллик қурилишларни якунлаш, авария ҳолатидаги ва эскирган уйларни бузиш, турар-жой массивларини ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, у жорий ўқув йилида Астана шаҳрида 11 та мактаб қурилиши, улардан тўрттаси ҳозирда ишлаётганини маълум қилди. 2024-2025 йилларда «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида қарийб 90 минг ўқувчига мўлжалланган 24 та мактаб қурилади. Улардан 15 таси жадал ривожланаётган Есил ва Нура туманларида қурилади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарнинг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини янада ривожлантириш, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ишлари бўйича қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар