18:08, 09 Январь 2023 | GMT +5
Президент «Астана» молия марказининг янги раҳбарига бир қатор топшириқлар берди
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Ренат Бектуровни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга АХММнинг молия бозори, капитал бозорлари ва хизматларни ривожлантириш бўйича режаси ҳақида маълумот берилди. Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев «Астана» халқаро молия маркази фаолиятини жонлантириш бўйича қатор вазифаларни юклади.
Хусусан, хориждан сармоя жалб этиш, янги молиявий воситаларни ишлаб чиқиш ва мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга кўмаклашишда ҳар томонлама иштирок этишни буюрди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Давлат раҳбарининг Фармони билан Ренат Нурмолдаули Бектуров «Астана» халқаро молия маркази раҳбари лавозимига тайинланган эди.