Президент Арман Қириқбаевга тарихий ва маданий меросни сақлаш бўйича ишларни кучайтиришни топширди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Маданият ва ахборот вазири Арман Қириқбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Маданият ва ахборот вазирлигининг устувор йўналишларини белгилаб берди ва вазирлик олдига бир қатор аниқ вазифаларни қўйди.
Давлат раҳбари маданият ва креатив саноатни янада ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни сақлаш ва кенг тарғиб қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, у Қозоғистон маданиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Давлат ахборот сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Президентнинг фикрича, замонавий рақамли хавфларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишларини такомиллаштиришни ўз ичига олган ҳолда, ички ахборот маконини жонлантиришга ҳаракат қилиш керак.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари жамоатчилик келишувини кучайтиришш ва ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш бўйича ишларни изчил давом эттириш вазифасини қўйди.