Президент “Ал-Азҳар” университети Олий имоми ўринбосари билан учрашди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари “Ал-Азҳар” университети Олий имоми ўринбосари Муҳаммад Абдураҳмон Ал-Дуайний билан учрашувда меҳмонга Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съездида иштирок этиш учун Астана шаҳрига ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

учрашув
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев “Ал-Азҳар” тамойиллари мамлакатнинг тинчлик сиёсатига тўлиқ мос келиши, унинг ташаббуслари бутун инсоният цивилизацияси бирлигини мустаҳкамлаётганини таъкидлади.

учрашув
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Астана шаҳрида бўлиб ўтган Съезд Қозоғистоннинг динлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги собитқадам сиёсатининг ифодасидир. Диний етакчиларнинг йиғилиши эса шунчаки йиғилиш эмас, балки аниқ қарорлар қабул қилиш учун муҳим минбардир.

Муҳаммад Абдураҳмон Ал-Дуайний “Ал-Азҳар” университети Олий имоми Шайх Аҳмад ат-Тойибнинг саломини етказди ва Съезднинг дунёда тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Сўнгги хабарлар