Президент 2020 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Администрацияси раҳбарияти билан биргаликда 2020 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Президент 2020 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Мажлисда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ривожланиши ва ташқи сиёсат масалалари муҳокама этилди. 2020 йилга режалаштирилган асосий чора-тадбирлар рўйхати кўриб чиқилди.

Абай таваллудининг 175 йиллиги ва Ал-Фараби таваллудининг 1150 йиллигини нишонлаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.



Шунингдек, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари ва 2020 йил І чорагида амалга оширилиши режалаштирилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Қасим-Жомарт Тоқаев давлат бошқарувининг самарадорлигини ошириш ва долзарб ижтимоий масалаларни хал этиш ишларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди.