Powerful nomad: Спортчилар бир қўйнинг гўштини ея оладими
ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастурига илк бор киритилган Powerful nomad спорти бўйича гигантлар совринли ўринлар учун курашмоқда.
Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир мамлакатдан 1 нафардан спортчи иштирок этади. Оғирлиги 90 кг дан ошмаслиги керак.
Мусобақа беш босқичда ўтказилади:
- 100 кг тошни кўтариш ва уни 10 метрга силжитиш;
- 100 кг юкхалта билан ўтириш ва тик туриш;
- вазни 10 кг бўлган найзани ўнг ёки чап қўл билан 10 метр узоқликдаги нишонга улоқтириш;
- елкасида 130 кг оғирликдаги ёғочни елкасига қўйиб ўтириш;
- 200 кг оғирликдаги аравани 10 метрга судраш.
Мусобақа бошланишидан олдин спортчилардан: “Битта ўзинг қўй гўштини еб тугата оласанми?”, — деб сўрадик. Сабаби, спортчиларнинг жисмоний кучлилигини инобатга олган ҳолда, меню бой бўлиши кераклигини англадик.
Спортчиларнинг айтишича, одам қанча гигант бўлса ҳам, бир қўйнинг гўштини еб тугатиши қийин экан.
“Бир қўйнинг гўштини ҳеч ким еб тугата олмайди. Танаси катта бўлса-да, ўт халтаси кичик”, - деди қирғизистонлик спортчи Уларбек Куресбекули.