«Потенциал хавфли» астероид Ерга яқинлашмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (НАСА) келаси ойда улкан астероид Ерга нисбатан яқин учиб ўтишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Newsweek нашрига таяниб.
None
None

НАСА тахминига кўра, диаметри тахминан 1,3 километр бўлган 2001 CB21 астероиди 4 март куни эрталаб соат 3:00 да Ердан ўтиши керак.

Унинг тезлиги соатига 26 800 милядан ошади. Таққослаш учун, бу милтиқдан отилган ўқдан қарийб 13 баравар тезроқ ёки реактив қирувчи самолётнинг максимал тезлигидан 18 баравар тезроқ.

НАСАнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази (CNEOS) хавотирга сабаб йўқлигини таъкидласа-да, астероид «потенциал хавфли» деб таснифланган.

Бироқ, у яқин келажакда Ер билан тўқнашуви хавфи йўқ, чунки аслида у энг яқин нуқтада биздан 3 миллион миля, яъни Ойга нисбатан 10 баравар узоқроқдан ўтади.

Сўнгги хабарлар