Porscheнинг соф фойдаси 91,4% га камайди
ASTANА. Кazinform – 2025 йилда спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси Porscheнинг солиқдан кейинги соф фойдаси 310 миллион еврони ташкил этди, деб хабар беради DW.
Компаниянинг даромади ҳам тахминан 10% га камайиб, 36,3 миллиард еврони ташкил этди. Бунга Хитой бозоридаги қийинчиликлар, АҚШ тарифлари туфайли харажатларнинг ошиши ва ички ёнув двигателларининг ишлаш муддатини узайтириш стратегияси таъсир кўрсатди.
Porscheнинг янги раҳбари Michael Leiters модел тизимларини қайта кўриб чиқиш ва харажатларни камайтириш чораларини амалга оширишга ваъда берди. Бироқ, бу қадам қийин бозор шароитлари ва геосиёсий беқарорлик фонида амалга оширилади.
Аввалроқ, Volkswagen Groupнинг соф фойдаси 2025 йил охирида тахминан 44% га камайиб, 12,4 миллиард евродан 6,9 миллиард еврога пасайгани ҳақида хабар берилган эди.
Компаниянинг умумий даромади ўтган йилга нисбатан ўзгаришсиз қолди ва тахминан 322 миллиард еврони ташкил этди.
Молиявий кўрсаткичларнинг ёмонлашувининг асосий сабабларидан бири унинг шўъба корхонаси Porsche компаниясининг йўқотишларидир.
Эслатиб ўтамиз, бир пайтлар Германиянинг урушдан кейинги саноат қудрати рамзи ҳисобланган Volkswagen (VW) ҳозирда заводларининг ёпилиши туфайли ўзининг энг оғир дамларини бошдан кечирмоқда.