07:51, 12 Июль 2022 | GMT +5
Покистондаги сув тошқинлари қурбонлари сони 147 кишига етди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кучли ёмғир туфайли катта Карачи шаҳрининг бир қисми бутунлай сув остида қолди, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.
Покистондаги сув тошқинлари қурбонлари сони 147 кишига етди. Мамлакатда муссон ёмғирлари июн ойининг ўрталаридан бери давом этмоқда.
Синоптикларнинг фикрича, бу йил улар одатдагидан икки баравар кучли. Айниқса, Покистон жанубидаги йирик порт шаҳри Карачида вазият оғир. У ерда бутун ҳудудлар сув остида қолган ва одамлар машиналардан қайиқларга ўтишга мажбур бўлган.
Жанубдаги Балужистон вилоятида 57 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Покистон ҳарбий-денгиз кучлари тинч аҳолини эвакуация қилиш ва Балужистонга озиқ-овқат ва тоза сув олиб келиш учун кучларни бирлаштираётганини маълум қилди.