18:02, 13 Ноябрь 2024 | GMT +5
Покистонда тўйга кетаётган автобуснинг дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
ISLAMABAD. Kazinform – Покистон шимолида тўйга кетаётган автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизмати маълум қилди, деб ёзади Dawn.

Гилгит-Балтистоннинг Диамер туманида тўйга одамларни олиб кетаётган автобус дарёга қулади. Одамларни излаш чоғида келин тирик ҳолда топилган, у турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Сувга кетганлар орасида аёллар ҳам бор. Полиция ходимининг айтишича, дарёдан 16 кишининг жасади чиқариб олинган ва қидирув ишлари давом этмоқда.
Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.